Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида қизил чизиқда турибди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023 6443 1 дақиқа
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида қизил чизиқда турибди. Ушбу рейтинг IQAir платформасида эълон қилиб борилади.
Бугун, 7 ноябрь соат 13.00 даги кўрсаткичга кўра, Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида Ҳиндистоннинг Мумбай ва Бангладешнинг Дакка шаҳарларидан кейин 8-ўринни эгаллаган. Биринчи ўринни эса Деҳли шаҳри банд этган бўлса, кучли учликни Покистоннинг Лаҳор ҳамда Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳарлари якунлаган.

Соат 17:40 да эса Тошкент ушбу рейтингда 5-ўринда турибди. IQAir индекси бўйича айни вақтда дунёнинг 4 та шаҳри – Покистон ва Ҳиндистоннинг иккитадан шаҳрида ҳаво сифати Тошкентдагидан ёмонроқ.
IQAir ҳаво сифати мониторинги платформасида Тошкент шаҳри ҳавоси сўнгги бир ой ичида 4 кун "носоғлом" деб қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтида 10 кун "таъсирчан гуруҳ учун носоғлом" ҳаво кузатилган.

Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь