Тошкент Марказий Осиёда ҳаво ифлослиги бўйича энг ёмон шаҳар бўлди

Жамият

image

Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 6-ўринни эгаллади. Бу ҳақда IQAir портали маълумотларида келтирилган.

Соат 10:11 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида майда PM 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 38,9 мкг/м кубни ташкил этган. 
 

Сурункали давом этаётган бу ҳолат жамоатчилик вакиллари орасида ҳам муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, журналист Навбаҳор Имомова яқин келажакда бу вазият яхшиланмаслигини айтиб чиқди.

“Ўзбекистон пойтахти ҳавоси энг бузуқ шаҳарлар орасида биринчи. На яшашга яроқли, на кўчмас мулк сотиб олишга, чунки муҳит заҳарли. Мамлакатнинг бошқа жойларига кетишга арзийди. Яқин келажакда вазият яхшиланади дея умид қилишга асос йўқ. Тошкент орзулар амалга ошадиган шаҳар эмас. Соғлиқни ўйланг”, дея Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган Имомова. 

Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади. Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиққанди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳаво ифлослиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг