Тошқин оқибатида “Валенсия” - “Реал” ўйини бошқа кунга кўчирилди
Спорт
−
31 Октябрь
2065Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган “Валенсия” - “Реал” баҳси мамлакатда юз берган “Дан” тўфони сабабли бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Тўфон оқибатида Валенcия ва Албасете провинциялари катта зарар кўрди. Мазкур ҳудудлардаги барча спорт клубларининг ўйинлари бошқа муддатга қолдирилди.
Испаниянинг барча йирик клублари, жумладан, “Реал Мадрид” ва “Барселона” табиий офатдан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлашларини ва молиявий ёрдам беришга тайёр эканини расман билдирди.
Ҳозирча “Валенсия”-“Реал” учрашуви айнан қайси санада ўтказилиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга яқинлашгани хабар қилинганди.
Ушбу сув тошқини 2021 йил Германияда 185 киши ҳалок бўлган офатдан кейин Европадаги энг фалокатлиси ҳисобланмоқда. Шунингдек, бу замонавий Испания тарихидаги энг ёмони, чунки бунгача энг ҳалокатли ҳисобланган 1996 йилдаги Пиреней тоғларининг Бьескас шаҳри яқинидаги сув тошқини қурбонлари сони 87 киши атрофида бўлган.
LiveБарчаси