Тони Фергюсоннинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

UFC'нинг енгил вазн тоифасида собиқ муваққат  чемпиони Тони Фергюсоннинг навбатдаги рақиби Чарльз Оливейра бўлади. Бу ҳақда ESPN MMA'нинг Twitter'даги саҳифасида хабар берилган.

Таъкидланишича, Тони ва Чарльз ўртасидаги жанг жорий йилнинг 12 декабрь куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 256 мусобақаси доирасида ўтказилади.

Ушбу маълумот UFC Президенти Дана Уайт томонидан ҳам тасдиқланган.

Маълумот учун, Тони Фергюсон ўзининг UFC’даги сўнгги жангида Жастин Гэтжига мағлуб бўлган.

Чарльз Оливейра эса сўнгги жангини 2020 йилнинг 14 мартида Кевин Лига қарши ўтказган. Оливейра рақибини муддатидан аввал таслим қилган.

Аввалроқ, ирландиялик аралаш жанг санъати устаси Конор Макгрегор октагонга қайтишини тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC MMA

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг