Расман: Конор Макгрегор октагонга қайтди

Спорт 9120
image

Ирландиялик аралаш жанг санъати устаси Конор Макгрегор октагонга қайтишини тасдиқлади. Бу ҳақда TheMacLife'нинг Twitter'даги аккаунтида хабар берилган. 

32 ёшли спортчи UFC турнирида Дастин Порье билан ўтказиладиган жанг шартномасини имзолади. Шу тарзда, Макгрегор расман катта спортга қайтди. 

Макгрегор ва Порье ўртасидаги баҳс 2021 йилнинг 23 январида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу спортчилар учун иккинчи жанг ҳисобланади. Конор ва Порье илк маротаба 2014 йилда ўзаро жанг қилишган ва ўшанда Макгрегор биринчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонган. 

Конор сўнгги жангини Дональд Серронега қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Дастин эса очколар ҳисобига кўра Ден Хукердан устун келган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 435
Рейтинг: 2.9
t
×