Томскдаги фожиада ҳалок бўлганлар жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
31 Январь 2020
5491Россия Федерациясининг Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг жасади Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди.
Кеча, 30 январь куни ушбу фожиада тирик қолган 2 нафар ўзбекистонлик ҳамда вафот этган 2 марҳумнинг жасади ҳам Ўзбекистонга олиб келинди.
Олиб келинган жасадлар уларнинг доимий яшаган вилоятларига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Россиянинг Томск вилоятида 12 нафар ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлган, 2 нафари тирик қолганди.