Томскда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Олам
−
06 Сентябрь
19853Россиянинг Томск вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли экинлар ва ҳосилга хавф туғилиши муносабати билан фавқулодда вазият жорий этилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Владимир Мазур ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Аввалроқ, айрим ҳудудларда маҳаллий фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Бу суғурталанган фермер хўжаликларига етказилган зарар учун товон олиш имконини беради”, деб ёзади Мазур.
Владимир Мазурга кўра, вилоятда совуқ ва нам об-ҳаво туфайли тупроқ меъёридан ортиқ сув шимган. Томск, Асиновский, Бакчарский, Зирянский ва Первомайский туманларидаги экинлар ҳозир алоҳида хавф остида. Томск вилояти аллақачон 3 минг гектар экинни йўқотган.
Маълумот учун, бунгача Омск вилоятида ҳам фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Бундай қарор қабул қилинишига кучли ёғингарчилик туфайли ҳосил йиғим-теримининг кечроқ муддатга қолдирилгани сабаб бўлган. Вилоят губернатори Виталий Хоценконинг сўзларига кўра, режимнинг жорий этилиши экинларни фавқулодда суғурта қилган фермерларга суғурта тўлови учун ариза беришга имкон туғдиради.
LiveБарчаси