Томас Тухель дисквалификация қилиниши мумкин
Спорт
−
15 июл 3289 1 дақиқа
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель FIFA томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин кучга кирадиган эҳтимолий дисквалификацияга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, FIFA турнир давомида расмий шахслар фаолиятини очиқчасига танқид қилган бир қатор футболчилар ва мураббийларга нисбатан интизомий чоралар қўллашни режалаштирмоқда. Халқаро федерация ҳакамларга бўладиган босимни камайтириш мақсадида ўз мусобақаларида белгиланган жазоларни кейинги расмий учрашувларга ҳам татбиқ этиш механизмини жорий этмоқчи.
Тухельга нисбатан кўрилиши мумкин бўлган чора 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Мексикага қарши кечган ва Англиянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувдан кейинги баёнотлари билан боғлиқ.
Германиялик мутахассис ҳимоячи Жаррелл Куансанинг VAR аралашувидан кейин майдондан четлатилгани ҳамда бош ҳакам Алиреза Фағонийнинг қарорларини кескин танқид қилган эди.
Агар FIFA ҳакамлар ҳисоботига таяниб жазони тасдиқласа, Томас Тухельнинг дисквалификацияси 2026 йил кузидан кучга киради. Бу эса Англия терма жамоасининг UEFA Миллатлар лигаси учрашувлари ёки келгуси йирик турнирлар саралаш босқичидаги иштирокида унинг жамоадан четда қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳасан ҳам Аргентина билан учрашувдан сўнг ҳакамларни кескин танқид қилганди.
Live
Барчаси