“Толибон” ёш йигитни калтаклаб, электр билан қийнаб ўлдирди

Олам

image

Кеча, 13 апрель куни Афғонистоннинг Қобул шаҳрида Сеяр исмли ёш йигит “Толибон” муваққат ҳукумати вакиллари томонидан калтакланиб, электр токи билан қийноққа солингач ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Hashte subh” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Сеяр оғзаки тортишув ва кейинчалик юзага келган жанжалдан сўнг содир бўлган. Шундан кейин у “Толибон” вакиллари томонидан қўлга олиниб, шаҳардаги полиция бўлимига олиб кетилган.

Гувоҳлар ва манбалар маълумотига кўра, Сеяр бўлим ичида қаттиқ калтакланган ва кейинчалик электр токи ёрдамида қийноққа солинган.

Шундан сўнг, “Толибон” вакиллари унинг отаси билан боғланиб, келиб ўғлини олиб кетишини айтган. Йигитнинг отаси уни дарҳол шифохонага олиб борган, бироқ Сеяр бир неча кун ўтиб вафот этган.

Марҳумнинг яқинлари ҳам унинг ўлими содир бўлганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида содир бўлган отишмада 12 киши ҳалок бўлганди, яна 20 киши яраланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон “Толибон” ёш йигит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг