“Толибон” террорчилар рўйхатидан чиқаргани учун Москвадан миннатдор
Олам
−
18 Апрель 3025 2 дақиқа
Афғонистон Россия “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаргани учун Москвадан миннатдор. Бу ҳақда Афғонистоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб ТАСС хабар берди.
“Биз қарор учун миннатдормиз, бу ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради”, дейилади дипломатик ташкилот баёнотида.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россия Федерацияси Олий судининг “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори Москванинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар режимига риоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларини ўзгартиришга олиб келмайди.
“Россия Федерацияси Олий судининг “Толибон” ҳаракатининг террорчилик мақомини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори Россия Федерациясининг “Толибон” ҳаракати билан алоқадор жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, бошқа гуруҳлар ва корхоналарга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкция режимига риоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларини ўзгартиришга олиб келмайди”, дейилади вазирлик хабарида.
Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, “Толибон”дан террорчи мақоми олиб ташланиши Қобул билан рус ва афғон халқлари манфаатлари йўлида амалга оширилаётган тўлақонли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга йўл очади.
“Москва Қобул билан савдо, ишбилармонлик ва сармоявий алоқаларни оширишга алоҳида эътибор қаратмоқчи. Кўриниб турибдики, Афғонистон ўзининг ноёб геостратегик позициясига эга бўлиб, келажакда йирик энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда бўғин бўлишга қодир”, дейилади ТИВ хабарида.
Қўшимча қилинишича, Россия Афғонистон билан барча соҳаларда, жумладан, гиёҳвандлик ва терроризмга қарши курашда ҳам ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишни мақсад қилган.
“Россия томони ушбу давлат ҳукумати томонидан ўз ҳудудида ИШИДнинг афғон қаноти – “Вилоят Хуросон” (“Исломий давлат” террорчилик ташкилотининг Россия Федерациясида тақиқланган бўлими)га қарши ўтказган ҳарбий амалиётлари учун миннатдорлик билдиради, улар “глобал жиҳод”нинг ўта радикал мафкурасини тан оладилар”, дея қўшимча қилди ТИВ.
Live
Барчаси