“Толибон” самолёт ҳалокатга учраган ҳудудга қутқарувчиларни юборди
Олам
−
22 Январь
7210Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” ҳаракати Россиянинг Falcon-10 самолёти қулагани тахмин қилинган жойга қутқарув гуруҳини юборди. Бу ҳақда “Bakhtar” ахборот агентлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Ҳиндистондан учиб келган хусусий самолёт Бадахшон вилоятининг Куран, Мунжан ва Зибак туманлари оралиғидаги ҳудудда ғойиб бўлган. Самолёт бортида олти киши бўлган.
“Маҳаллий маъмурлар вазиятни ўрганиш ва ёрдам кўрсатиш учун ҳудудга хавфсизлик ходимлари юборилганини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
“Shot”га кўра, Falcon-10 ҳалокатидан омон қолганларнинг барчаси турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январь куни Ҳиндистондан Москвага учаётган йўловчи самолёти Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, Хитой, Тожикистон ва Покистон чегарасида ҳалокатга учраганди. Маълум қилинишича, самолёт ёқилғи тўлдириш учун Тошкентга тўхтаб ўтиши керак бўлган.
LiveБарчаси