“Толибон” Россия ва Афғонистон ўртасида футбол ўйинларини ташкил этмоқчи
Спорт
−
07 Июнь 2024 7627 1 дақиқа
“Толибон” Россия ва Афғонистон ўртасида футбол ўйинлари ўтказилишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги муваққат ҳукуматида меҳнат ва ижтимоий алоқалар вазири вазифасини бажарувчи Абдул Умарий маълум қилди.
Унинг айтишича, “Толибон” Афғонистонда спортчилар иштирокида спорт ўйинлари кўпайишини хоҳлайди, шунингдек, руслар билан футбол ўйинини ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.
Умарийнинг сўзларига кўра, Афғонистон терма жамоаси охирги вақтларда яхши ўйин кўрсатмоқда ва Осиё чемпионатларида иштирок этяпти.
“Биз мамлакатларимиз ўртасидаги футбол турнирини интиқлик билан кутмоқдамиз”, дейди Умарий.
Маълумот учун, ҳозирда Афғонистон терма жамоаси FIFA рейтингида 151-ўринни эгаллаб турибди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь