“Толибон” ИШИД жангариларини ҳибсга олмаяпти – собиқ вице-президент
Олам
−
12 Ноябрь 2021
7104Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларини эмас, балки собиқ афғон армияси ҳарбий хизматчиларини ҳибсга олмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ маълум қилди.
“Толибон”нинг “Хуросондаги Исломий давлат”нинг юзлаб жангарилари ҳибсда эканлиги ҳақидаги баёноти ҳақиқатга тўғри келмайди”, деган сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар орасида “Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳуқуқ фаоллари ва “Толибон” ҳаракатидан рози бўлмаган афғонлар” бор.
Собиқ вице-президентнинг таъкидлашича, “Толибон” шу пайтгача журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамоқхоналарга боришига рухсат бермаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Афғонистоннинг “Ariana News” телеканали “Толибон” вакили Халил Ҳамраҳ баёнотига таяниб, “Толибон” хавфсизлик хизмати ходимлари сўнгги уч ой ичида камида 600 нафар ИШИД жангарисини ҳибсга олгани, шунингдек гуруҳнинг 33 “асосий тарафдори”ни йўқ қилгани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси