“Толибон” Германиядаги афғон элчиси ва бош консулини чақириб олди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Германиядаги мамлакат элчиси ва Боннда жойлашган бош консулини чақириб олди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Қайд этилишича, “Толибон” ва Афғонистон вакиллари ўртасида Бонн ва Берлиндаги дипломатларга нисбатан низолар юзага келган. Афғонистоннинг Германиядаги элчиси Яма Яри ва бош консул Саид Лутфулла Садат 2021 йилги “Толибон” ҳокимиятни қўлга олганидан аввал ўз лавозимига тайинланган эди.

Қобулнинг Германия дипломатларига юборган баёнотида Берлиндаги ва Бонндаги афғон дипломатлари қонуний равишда “Толибон” билан келишилмасдан баъзи қарорларни қабул қилгани айтилган. Бироқ “Толибон”нинг Мюнхенда жойлашган Афғонистон бош консулига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқ.

Нашрга кўра, Қобул “Толибон”нинг ҳукуматга келишидан олдин тайинланган дипломатлар билан иш олиб боришда муаммоларга дуч келмоқда.

Маълумот учун, Германия “Толибон”ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олмаган ва уларнинг режимини очиқ танқид қилган бўлса-да, мамлакат дипломатик муносабатларни узмаган. Афғонистоннинг дипломатик вакилларини қабул қилиш халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Германия учун мажбуриятдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг