“Толибон” Балхдаги терактда тожикистонликларнинг иштирокини аниқлади 

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9 март куни Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори маъмурият идорасида худкуш томонидан содир этилган портлашда ҳалок бўлган эди. “Толибон” ҳаракатининг бош разведка бошқармаси мазкур терактда Тожикистон фуқаролари иштирок этганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 27 март куни бошқарманинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

“Фарёб вилоятида операция ўтказилди, натижада Балх вилояти ҳокимига ҳужумга алоқадор бўлган барча гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Ушбу операция давомида гуруҳ аъзолари Тожикистон фуқаролари бўлиб, яқинда ҳужумни амалга ошириш учун Афғонистонга жўнатилгани исботланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Толибон” ҳаракати разведка маълумотларига кўра, хавфсизлик кучларининг Балх вилоятида ўтказган навбатдаги операцияси давомида ИШИДнинг “Хуросон” гуруҳи етакчилари бўлган уч нафар аъзоси ҳам йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қобулдаги масжидда портлаш уюштирган ИШИД террорчилик гуруҳининг асосий аъзоси Асад Лағмоний “Толибон” ҳаракати хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон ИШИД Тожикистон портлаш “Толибон” Балх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг