“Толибон” Афғонистоннинг Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан қарзини узиш йўлини топди

Олам

image

Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика корпорацияси электр энергияси бўйича қарзларини тўлаш учун ҳокимиятдан ағдарилган амалдорларнинг мулкини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг ижрочи директори вазифасини бажарувчи Сафиулла Аҳмадзай маълум қилган. 

“Вақтинчалик ҳукумат томонидан процедура тугаллангач ва тасдиқлангандан сўнг, компания Афғонистонни тарк этган қарздорлар ва амалдорларнинг мол-мулкини сотишни бошлайди”, деган у. 

Шу билан бирга, DABS’нинг собиқ директори Омонулла Ғолибнинг таъкидлашича, таклиф қилинган чора мавжуд муаммони фақат қисқа муддатга ҳал қила олади. 

“Пул миқдори электр энергияси учун қарзни қисман тўлаш учун йиғилади. Лекин охир-оқибат корпорация олдида турган муаммоларни ҳал қилмайди”, деган у. 

Таъкидланишича, Афғонистоннинг Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан электр энергияси учун қарзи қарийб 62 миллион долларга етган. Шу билан бирга, аввалги ҳукумат қулаганидан сўнг, электр энергияси соҳасидаги даромадларни йиғиш 70 фоизга камайгани қайд этилган. Шу муносабат билан компания Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссиясига мурожаат қилиб, қарзни тўлашга ёрдам беришни сўраган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳар икки давлат Афғонистонга ёрдам кўрсатишда, жумладан, электр энергиясини етказиб беришда давом этишини маълум қилган.

Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари Афғонистон пойтахти Қобулга электр энергияси еткизиб беришни тўхтатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Кейинчалик, DABS Афғонистонга электр энергияси етказиб берадиган давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан электр энергиясини ўчирмасликни сўраганди ва қарзни тўлашга ваъда берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон электр қарз

Баҳолаганлар

1245

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг