Марказий Осиё Қобулни электрсиз қолдириши мумкин

Олам

image

Марказий Осиё давлатлари Афғонистон пойтахти Қобулга электр энергияси еткизиб беришни тўхтатиб қўйиши мумкин. Агар шундай бўлса, пойтахт гуманитар фалокатга дуч келади. Бу ҳақда Афғонистон давлат энергетика корпорацияси собиқ раҳбари Дауд Нурзай “Asian News International” агентлиги билан суҳбатда маълум қилди.

Собиқ раҳбарнинг таъкидлашича, ҳозир Қобулда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар сезилмаяпти, лекин қиш келиши билан вазият кескин ёмонлашиши мумкин.

“Марказий Осиёдан электр энергияси етказиб берувчиларга “Толибон” ҳақ тўламаган. Шунинг учун улар мамлакатга энергетика ресурсларини етказиб беришни тўхтатиши мумкин”, дейди Дауд Нурзай.

Қайд этилишича, жорий йил Афғонистонда юз берган қурғоқчилик гидроэнергетика ресурсларининг камайишига олиб келган. Шу боис Қобулдаги гуманитар фалокат бутун республикани қамраб олиши айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Афғонистон миллий энергия тизимига эга эмас, мамлакат фойдаланадиган электр энергиясининг ярмини Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон етказиб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

614

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг