“Толибон” Афғонистонда аэропортга ракета ҳужуми уюштирди

Олам

image

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги аэропорт ракета ҳужумига учради. Ҳужум “Толибон” ҳаракати томонидан амалга оширилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги аэропорт маъмумриятига таяниб, хабар тарқатди.

“Ўтган кечада аэропортга учта ракета учирилди, уларнинг иккитаси учин-қўниш йўлагига тушди”, деган аэропорт раҳбари Масуд Пуштун.

Аэропортдан амалга оширилиши керак бўлган барча рейслар бекор қилинган.

“Биз Қандаҳор аэропортини ўққа тутдик, чунки душман уни бизга қарши ҳаво ҳужумлари маркази сифатида ишлатган”, деган “Толибон” ҳаракати Матбуот котиби Забиҳулло Муджоҳид.

Маълумот учун, Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Кеча тўқнашувлар Ҳирот шаҳри учун олиб борилди. Жангларда ҳукумат кучларининг қўли баланд келди. “Толибон”нинг 60 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг