“Толибон” афғон аёлларини БМТ идораларида ишлашини тақиқлади
Олам
−
05 Апрель 2023
3610Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг афғон ходимларига мамлакатда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
“Турли каналлар орқали бизга тақиқ бутун мамлакатга тааллуқли эканлиги ҳақида маълумот олдик”, дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тақиқ қабул қилиб бўлмайдиган ва тушунарсиз. Шунингдек, тақиқ гуманитар ташкилотларнинг ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмак бериш қобилиятига путур етказиши мумкин.
БМТ расмийлари вазиятга ойдинлик киритиш учун Қобулда расмийлар билан учрашишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Роза Отунбоева Қобулда “Толибон” Бош вазир ўринбосари Абдул Кабир билан учрашган эди. Учрашув давомида Абдул Кабир “Толибон” ҳукумати БМТ томонидан қўйилган барча шартларни бажарганини ва буни тан олиш вақти келганини айтган.
LiveБарчаси