“Толибон” 6 вилоятни интернетдан узиб қўйди
Олам
−
17 Сентябрь 3561 1 дақиқа
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати сўнгги 24 соат ичида олтита вилоят аҳолисининг интернетдан фойдаланишини чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Amu tv” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Балх, Қандаҳор, Ҳилманд, Ҳирот, Урузгон ва Нимрознинг аҳолиси интернетдан маҳрум қилинган ва “Afgan telecom” давлат компанияси томонидан кўрсатиладиган оптик толали хизматлар тўхтатилган.
Чекловлар аҳоли ўртасида хавотир уйғотган, уларнинг таъкидлашича, Қобулдаги интернет хизмат кўрсатувчи компания вакиллари оптик толали интернет тахминан 20 кун олдин тўхтатилганини айтган.
Шунингдек, “Толибон” муваққат ҳукуматининг Балхдаги матбуот котиби тақиқ тўғридан тўғри “Толибон” олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан берилганлигини айтиб, бу чора ахлоқсиз хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида кўрилганини билдирган ва расмий эҳтиёжлар учун муқобил ички тармоқ яратилишини таъкидлаган.
“Ҳозирча давлат идоралари ва баъзи уйларда интернет фаоллигича қолмоқда, бироқ “Толибон” расмийлари яқин кунларда уларни ҳам ўчириб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 сентябрь куни Афғонистонда юзлаб нафақахўр аёллар Қобулдаги “Толибон” томонидан бошқариладиган нафақа идораси олдида йиғилиб, узоқ муддат кечиктирилган нафақа пулларини талаб қилган ва намойиш ўтказган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси