Токио-2020: Зайнаб Дайибекова чорак финалда!
Спорт
−
26 Июль 2021
2789Қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон номидан Олимпиадада иштирок этаётган 18 ёшли спортчи Зайнаб Дайибекова чорак финалга йўл олди.
Нимчорак финалда жанубий кореялик Жиcу Йон билан рўбарў келган ўзбекистонлик спортчи баҳсни устунлик билан ўтказди. Беллашув Дайибекованинг 15:12 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, мезбон мамлакат — Япония вакили Чика Аокига қарши кечган жангда 15:9 ғалаба билан ўзбек спортчиларининг бугунги иштирокини муваффақиятли бошлаб берган эди.
Иккинчи даврада қорақалпоғистонлик спортчига Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шао рақиблик қилди. Дайибекова ушбу беллашувни ҳам кўнгилдагидек ўтказиб, 15:10 ҳисобида рақибидан устун келди. Дайибекова рейтингда 35, Шао эса 3-рақамда сараланган эди.
Аввалроқ, таэквондочи Никита Рафалович ғалаба қозонгани, Нигора Турсунқулова эса мағлубиятга учраган бўлсада бронза медаль учун даянга чиқиш имконияти сақланиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси