Токио-2020: ўзбекистонлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди
Спорт
−
30 Август 2021
4127Кеча, 29 август куни Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Унда ўзбекистонлик пара дзюдочилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Биринчи поғона озарбайжонлик дзюдочиларга насиб этди. Уларнинг ҳисобида 6 та олтин ва 2 та бронза медаль бор. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.
Эркаклар
-66 кг Учқун Қуронбоев – олтин медаль
-73 кг Феруз Сайидов – олтин медаль
-81 кг Довурхон Кароматов – кумуш медаль
-100 кг Шариф Ҳалилов – бронза медаль
Аёллар
-57 кг Парвина Самандарова – кумуш медаль
-63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза медаль
Маълумот учун, Рио Паралимпиадасида Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 3 та олтин 1 кумуш ва 7 та бронза медаль қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллаганди.
LiveБарчаси