Токио-2020: Ўзбекистон бадиий гимнастикачилари финал остонасида тўхтади
Спорт
−
07 Август 2021
3545Токио Олимпиадаси доирасида бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларининг саралаш дастури ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси тўққизинчи натижани қайд этди.
Екатерина Пирожкова шогирдлари топлар билан бажарилган дастлабки чиқишда 42.100 балл жамғарди, 3 ҳалқа ва 2 булавада ижро этилган чиқиш эса бироз муваффаққиятсиз бўлди ва ҳакамлар томонидан 36.900 балл билан баҳоланди. Ушбу натижа финал учун ажратилган кучли саккизталикка кириш учун етарли бўлмади.
Ўзбекистон бадиий гинастикачилари 79 балл билан саралашни тўққизинчи поғонада (1-захира) якунладилар. Улардан бир поғона юқоридан ўрин олган Беларусь жамоаси 79.650 балл эвазига финал босқичига йўл олди.