Токио-2020: Ширин Шарипов Паралимпия ўйинларидан четлатилди ва медалсиз қолди

Спорт

image

Бугун, 29 август куни Ширин Шарипов Паралимпия ўйинларидан четлатилди. У пара дзюдо беллашувларининг +100 кг вазн тоифасида бронза медали учун озарбайжонлик Илхам Закиевга қарши татамига чиқиши керак эди.

Аммо Шарипов ярим финал босқичида рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллагани учун мусобақа ҳакамлари томонидан дисквалификация қилинди ва ғалаба озарбайжон вакилига берилди.


Эслатиб ўтамиз, -100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шариф Ҳалилов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши татамига чиқиб, ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Шарипов Рио Олимпиадасида бронза медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Дисквалификация Паралимпиада Ширин Шарипов

Баҳолаганлар

1118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг