“Токио-2020” Олимпиадасига лицензия олган спортчиларга қанча мукофот пули берилади?
Олам
−
23 Июнь 2021
6564Бугун, 23 июнь Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов “Токио-2020” Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган спортчиларга қанча мукофот пули берилишига ойдинлик киритди.
Ойбек Қосимовнинг таъкидлашича, ушбу Олимпияда ўйинларига лицензияни қўлга киритган спортчи учун давлат томонидан 100 миллион, спортчининг мураббийига эса 50 миллион миқдорида мукофот пули берилади. Ушбу пуллар спортчи Олимпияда қандай иштирок этишидан қатъий назар қайтариб олинмайди
Маълумот ўрнида, 2016 йили Бразилияда бўлиб ўтган “Рио-2016” Олимпиадасида олтин медаль олган спортчилар 200 000 AҚШ доллари, кумуш медаль олган спортчилар 100 000 AҚШ доллари ва бронза медали олган спортчилар 75 000 AҚШ доллари билан мукофотланган эди.
7 май куни Ўзбекистоннинг “Токио-2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегацияси вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган бўлиб, бугунгача 250 нафар спортчи эмланган.
Aввалроқ, касаллик тарқалиши хавфи туфайли ўйинларни чет эллик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилингани, шунингдек Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмаcлиги ҳақда хабар берган эдик.
Ҳозирда, Токио ёзги Олимпия ўйинларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватловчи петиция муҳoкамага қўйилган бўлиб, 14 майга қадар 350 минг имзо тўплaган.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси