Коронавирус ваҳимаси: Токио Олимпиадасига қарши петиция 350 минг имзо тўплади
Спорт
−
14 Май 2021
5120Токио ёзги Олимпия ўйинларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватловчи петиция бугун, 14 майга қадар 350 минг имзо тўплади. Бу ҳақда у жойлаштирилган “change.org” веб-сайти хабар бермоқда.
Мурожаатга япониялик ҳуқуқшунос ва сиёсатчи Кэндзи Уцуномия муаллифлик қилган. Ҳужжат сайтга 5 май куни жойлаштирилган.
Унда коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган ҳозирги шароитда бундай кенг кўламли спорт мусобақасини ўтказиш хавфли эканлиги таъкидланган.
“Биз қисқа вақт ичида жуда кўп тарафдорларни йиғишга муваффақ бўлганимиз мени жуда руҳлантирди. Ушбу мавзу Япония ва чет элларда кенг резонанс яратди. Ўйинларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар ўз фаолиятимизни давом эттириш ниятидамиз”, деган Уцуномия.
Маълумот ўрнида, ёзги Олимпия ўйинлари жорий йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақа 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилганди. Касаллик тарқалиш хавфи туфайли ўйинларни чет эллик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинган.
LiveБарчаси