Токио-2020: оғир атлетика беллашувларида Олимпия рекорди ўрнатилди

Спорт

image

Хитойлик оғир атлетикачи Хоу Чжихуей Токиода бўлиб ўтаёган Олимпия ўйинларида ғолиб чиқди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда 49 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Олимпиада рекордини янгилади. Ушбу вазн тоифаси Олимпия ўйинлари учун янги ҳисобланади.

Даст кўтаришда спортчи 94 кг оғирликка эга тошни кўтариб, Олимпиада рекордини ўрнатди. Сўнг, силтаб кўтаришда 116 кг оғирликни ўзига бўйсундирди ва яна рекорд ўрнатди. Хоу умумий 210 кг оғирликни кўтариб, бир йўла 3 та Олимпия рекордини ўрнатди.

1. Хоу Чжихуэй (Хитой) - 210 кг (Олимпия ўйинлари рекорди)
2. Сайхом Мирабаи Чану (Ҳиндистон) - 202 йил
3. Аиса Винди Кантика (Индонезия) - 194 йил

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси 4 нафар оғир атлетикачи билан баҳсларда иштирок этмоқда. 25 июль куни Токио-2020 Олимпиадасининг -67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев, 26 июль куни эса аёллар ўртасидаги -55 кг вазнда Муаттар Набиева супачага кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Оғир атлетика Хоу Чжихуей Олимпия рекорди

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг