Токио-2020: Икки ўзбекистонлик паралимпиячи медаллар учун курашдан чиқди

Спорт

image

Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида 88 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Фарҳод Умрзоқов имкониятни бой берди.

У медаллар учун кечган баҳсда 212 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади. Умрзоқовга бронза медаллари учун 2 кг камлик қилди.

Кеча, 28 август куни Рўза Қўзиева аёллар ўртасида 61 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида 90 кг вазн тоифасида Шуҳрат Бобоев бронза медали учун ўтиш баҳсида қозоғистонлик Жанбота Аманжолга имкониятни бой берди.

Бобоев чорак финалда британиялик Эллиот Стюартга мағлуб бўлди. “Олтин очколар”га қадар давом этган беллашувда ўзбекистонлик дзюдочи пассивлиги учун 3 марта огоҳлантирилди. Натижада Стюарт ғолиб, деб топилди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 август куни “Ниппон Будакан” аренасида ўтаётган дзюдо баҳсларида татамига кўтарилган 4 нафар ўзбекистонлик спортчининг барчаси медаль қўлга киритди:

73 кг: Феруз Саидов – олтин медаль;
81 кг: Довурхон Кароматов – кумуш медаль;
57 кг: Парвина Самандарова – кумуш медаль;
63 кг: Нафиса Шерипбоева – бронза медаль.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Токио-2020 Рўза Қўзиева Фарҳод Умрзоқов Паурлифтинг

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг