Токио-2020: боксчи Санжар Турсунов илк босқичдаёқ мағлуб бўлди
Спорт
−
24 Июль 2021
5673Бугун, 24 июль куни эркаклар ўртасида бокс баҳсларига старт берилди. -91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов илк босқичда мағлубиятга учради.
Жазоирлик Абделхафид Бенчабла ушбу баҳсда ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди. У дастлабки раунддаги фаоллик ва асосан қарши ҳужумлар натижасида Турсуновни мағлуб этишни уддалади.
Шу тариқа мусобақаларнинг дастлабки кунги беллашувлари ўзбекистонлик спортчилар учун ўта муваффаққиятсиз ўтди.
Маълумот ўрнида Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг бокс беллашувларида тўлиқ таркибда — 8 нафар боксчи билан иштирок этмоқда. Эндиликда, ўзбек боксчилари 7 вазн тоифасида рингга кўтарилади.
Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича Олимпиада иштирокчиси Расулжон Абдураҳимов Тошкент вақти билан 15:30 дан бошлаб, мусобақаларга киришади.