Тобора кўпроқ америкаликлар АҚШ фуқаролигидан воз кечмоқда – WP
Олам
−
19 Октябрь 11550 1 дақиқа
Чет элда доимий яшовчи америкаликларнинг тобора кўпроғи АҚШнинг сиёсий йўналишидан норозилик билдириб, фуқароликдан воз кечмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб, “The Washington Post” нашри хабар берди.
“Ҳар йили чет элда яшовчи 5-6 минг америкалик АҚШ фуқаролигидан воз кечади. Иммиграция бўйича адвокатларнинг айтишича, улар буни кўпинча солиқ ва ташкилий масалалар билан изоҳлайди. Аммо ҳозирги кунда сиёсий омил тобора муҳимроқ роль ўйнамоқда”, дейилади хабарда.
Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, фуқароликдан воз кечаётганлар кўпинча АҚШнинг сиёсий йўналишидан норозиликни асосий сабаб сифатида келтиради.
Газета журналисти суҳбатлашган айрим шахслар ҳозирда фуқароликдан воз кечиш жараёнида эканини айтиб, АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан жазоланиш қўрқуви уларнинг бу қарорида ҳал қилувчи омил бўлганини билдирган. Бир эркак эса АҚШ “ҳаддан ташқари қасоскор давлатга айланганини” ва энди уни ўзи бир вақтлар тарк этган мамлакат деб атаб бўлмаслигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Henley Passport Index” ташкил этилганидан буён АҚШ илк бор дунёнинг энг кучли ўнта паспорти рўйхатидан чиқиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 2014 йилда ушбу мамлакат биринчи ўринда бўлган бўлса, ҳозирда 12-ўринда ва бу ўринни Малайзия билан бўлишмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь