Тоҳиржон Жалиловнинг қарздорлиги 500 млн рубллиги расман тасдиқланди
Жамият
−
24 Июнь 2020
11392GM Uzbekistan ўзбек-америка концернининг собиқ бош директори, Воронеждаги "Uz-Daewoo" автомобиллари дилери ҳамда “Км/ч” автосалонлар тармоғининг собиқ эгаси Тоҳиржон Жалиловнинг 500 миллион рубллик қарздорлиги кредиторлар реестрига киритилди. Ушбу қарор Россия Федерациясининг Воронеж вилояти ҳакамлик суди томонидан чиқарилди.
“Возрождение” банки 209,68 миллион рублни кредиторлар даъволар реестрига киритган эди. Даъволар бир нечта кредит шартномалари ва қарз фоизларидан иборат.
Шунингдек, Санкт-Петербургдаги Аудиторско-консалтинговая юридическая фирма “Обединенная юридическая коллегия” МЧЖ кафиллик шартномаси бўйича 299,22 миллион рубль қарз билан Жалиловнинг банкротлигига қўшилди.
Маълумот ўрнида, Тоҳиржон Жалилов 2019 йилнинг ноябрида ўзини банкрот деб эълон қилди. Арбитраж суди унга нисбатан қарзни қайта тузиш тартибини жорий этди.
Тоҳиржон Жалилов 1998 йилда “O'zDEUavto” акционерлик жамиятининг Ташқи савдо, савдо ва автосервисларни бошқариш Дирекциясида муҳандис бўлиб ишлаган.
2003 йилдан 2010 йилгача бўлган вақтда “O'zDEUavto-Saratov” ОАЖ бош директори (2004-2005 йилларда бир вақтнинг ўзида Киевдаги “Ukr-O'zavto” бош директори вазифасини бажарувчи; 2007 йилдан 2009 йилгача “O'zavtoRus” МЧЖ директори вазифасини ўриндошлик асосида бажарувчи бўлиб фаолият юритган).
2009-2010 йилларда “GM Uzbekistan” ОАЖнинг маркетинг, савдо ва автосервислар бўйича бошқарув директори лавозимида ишлаган. Шундан сўнг, 2010-2017 йилларда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси ўринбосари.
Тоҳиржон Жалилов 2017 йилдан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси