ТИВ ўзбекистонликнинг Қозоғистонда ўғирланиши бўйича маълумот берди
Жамият
−
27 Апрель 2019
7452Аввалроқ, ўзбекистонлик С.Я. Қозоғистондаги ўз квартирасидан ўғирлаб кетилгани, жиноят Қозоғистоннинг уч фуқароси томонидан содир этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда ўзбекистонликнинг ўғирлаб кетилиши юзасидан маълумот берди.
“Жорий йилнинг 25 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилояти Полиция департаментининг Экстремизмга қарши кураш бошқармаси маълумотига таяниб ОАВда Атирау шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақидаги ҳабар тарқалди. Ушбу гуруҳ 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Я.ни ўғирлагани ва унинг дўсти Ўзбекистон фуқаросидан 300 минг тенге миқдоридаги пул олгани айтилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодисани аниқлаштириш учун зарурий чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
LiveБарчаси