ТИВ Украинадан қанча ўзбекистонлик эвакуация қилингани ҳақида маълумот берди
Олам
−
27 Февраль 2022
10693Бугун, 27 февраль куни Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги “Краковец-Карчова” назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиқди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган.
Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.
Аввалроқ 90 дан ортиқ фуқародан иборат биринчи гуруҳ Польша чегараси томони йўлга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, ТИВ Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ушбу мамлакатдаги фуқароларни эвакуация қилиш учун ҳаракат қилаётганини маълум қилганди. Аммо ҳарбий ҳаракатлар сабаб Украинанинг марказий ва шарқий вилоятларидаги ватандошларни эвакуация қилиш имконсиз бўлиб тургани айтилган.
LiveБарчаси