Украинадаги ўзбекистонликларнинг илк гуруҳини эвакуация қилиш бошланди – ТИВ

Олам

image

Бугун, 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг дастлабки гуруҳи Львов шаҳридан Польшага эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 20:30да 90 дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан “Краковец” назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиқди”, дейилади расмий ахборотда.

Чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Аввалроқ ТИВ Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ушбу мамлакатдаги фуқароларни эвакуация қилиш учун ҳаракат қилаётгани хабар берилганди. Аммо ҳарбий ҳаракатлар сабаб Украинанинг марказий ва шарқий вилоятларидаги ватандошларни эвакуация қилиш имконсиз бўлиб тургани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг