ТИВ: Тюмендаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Жамият

image

Бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 06:45 да Тюмень – Ханти-Мансийск трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасидан хабар қилишларича, ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган, улардан иккитаси ҳалок бўлган. Бир киши Тюмень шаҳрининг 2-сонли шаҳар шифохонасига етказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

1984 йил 21 февралда туғилган Шуҳратбек Ғуломович Тошкентбоев ва 1983 йил 22 ноябрда туғилган Бахтиёр Тожибоевич Саяхмедов ЙТҲ оқибатида вафот этганлар. 

1976 йил 28 ноябрда туғилган Курвонжон Мирзалиевич Мирзааҳмедов эса жароҳат олган. 

“Standar plus” МЧЖ Меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси (ишга қабул қилувчи фирма) маълумотига кўра, меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун 20 та йўловчи билан (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) Тобольск шаҳридан Тюмень шаҳрига йўл олган Mercedes русумли микроавтобус юк автомашинаси билан тўқнашган. 

Микроавтобусдаги қолган 17 нафар фуқаро жароҳатланмаган ва кейинроқ ўз ҳужжатларини расмийлаштириб, Тобольск шаҳрига қайтиб келган. 

Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилди. 

Бош консулхона томонидан ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилотлар билан доимий алоқа ўрнатилди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Ташқи ишлар вазирлиги Тюмень

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг