ТИВ Саудия Арабистонига отланаётган ўзбекистонликларни огоҳлантиряпти
Жамият
−
28 Февраль 2020
7539Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси Ўзбекистон томонини чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг Умра амалларини бажариш ва Мадина шаҳридаги Пайғамбаримизнинг Муқаддас Масжидини зиёрат қилиш мақсадида Подшоҳликка кириши ҳамда уларга виза берилиши вақтинчалик тўхтатилганилиги тўғрисида расман хабардор қилди.
Мазкур чоралар CОВИД-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш учун қўлланилмоқда.
Шу муносабат билан Подшоҳликка боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонининг мазкур қарорини ҳисобга олишлари зарур”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 27 февралидан эътиборан Жидда ва Мадина шаҳарларига рейслар тўхтатилгани, тез орада Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун қатор рейслар йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилган эди.