ТИВ: Санкт-Петербургда ўзбекистонликни ўз ватандошлари тунаб кетган
Жамият
−
06 Декабрь 2019
3073Аввалроқ, ноябрь ойининг охирида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик мигрант 4 нафар номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, ўрмонда калтаклангани ва талангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур иш бўйича расмий маълумот берди ва талончиликда гумонланувчилар қўлга олинганини маълум қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга кўра ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 5 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда мазкур ҳолат бўйича тергов ишларини олиб бораётган тегишли органлар билан алоқа ўрнатди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь