Хориждаги ўзбекистонликлар фойдасига 850 минг доллар ундирилди
Local
−
15:52 1044 1 minute
Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида хорижда ишлаётган 817 нафар ўзбекистонлик фойдасига иш берувчилардан жами 850 минг АҚШ доллари ундириб берилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, маблағлар фуқароларнинг иш ҳақи ва компенсация билан боғлиқ мурожаатлари асосида ундирилган.
Ҳолатларнинг энг кўпи Россияга тўғри келади. Хусусан, Россияда 533 та, Туркияда 155 та, Жанубий Кореяда 92 та, бошқа давлатларда эса 37 та ҳолат қайд этилган.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида 532 нафар ўзбекистонликнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилардан қайтариб олиб берилган.
Ушбу ҳолатларнинг 331 таси Россия, 185 таси Туркия, 11 таси Қозоғистон ва 5 таси Жанубий Кореяда қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида моддий қийинчиликка дуч келган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ортга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All