Россияда оғир аҳволга тушиб қолганлар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
09:56 250 1 дақиқа
Россиянинг Владивосток шаҳрида моддий қийинчиликка дуч келган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Россияда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган А.М., К.М., Я.Н. ва В.А. исмли фуқаролар оғир моддий аҳволга тушиб қолган. Уларга амалий ёрдам кўрсатилиб, Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилинган.
Натижада уларнинг кеча, 13 октябрь куни амалга оширилган “Владивосток – Тошкент” йўналишидаги рейс орқали Ўзбекистонга қайтиши таъминланган.
Билдирилишича, уларга оғир ҳаётий вазиятда ҳар томонлама кўмак кўрсатилиб, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг жанубида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаро Д.У. мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь