ТИВ Россияга кетаётган фуқароларни огоҳлантирди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
4718Приморье губернатори ўзбекистонликлар учун ҳам муҳим бўлга ҳужжатни имзолади. 12 сентябрь куни тасдиқланган ҳужжатга кўра, 2020 йилдан бошлаб, Приморье ўлкаси ҳудудида патент асосида ишлайдиган чет эллик ишчилардан транспорт соҳасида фойдаланишга тақиқ қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, чет эллик фуқароларнинг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобуслар, трамвай, троллейбус ва такси ҳайдовчиси сифатида ишлашлари тақиқланади. Сайёҳлик ва экскурсия йўналишлари бўйича фаолият юритадиган ижарага олинган автобус ҳайдовчилари бундан мустасно.
Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россия ҳудудида бўлиб турган ва Приморье ўлкасига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига юқорида кўрсатилган тақиқларни ҳисобга олишларини сўрайди.
LiveБарчаси