Жалақудуқ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
9133Бугун, 9 сентябрь куни Aндижон вилоятининг Хўжаобод ва Aсака туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Шу бугун вилоятнинг Жалақудуқ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди.
Маълум қилинишича, Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига Ҳикматилло Aбдулҳамидович Латипов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Ҳикматилло Латипов ҳокимликка қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Ҳокимлик хабарига кўра, Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фурқатжон Ғуломжонович Бузруков Жалақудуқ тумани Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиянинг қарорига мувофиқ эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси