ТИВ Иркутскдаги сув тошқинларидан сўнг ўзбекистонликлар хақида маълумот берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга Иркутск вилояти ҳудудида қатор аҳоли пунктлари, турар жой ва инфратузилмадаги сув тошқини муносабати билан “фавқулодда ҳолат” режими жорий қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Сибир федерал округи (Бурят Республикаси, Иркутск вилояти, Ҳакас Республикаси, Красноярск ўлкаси, Кемерово вилояти, Новосибирск вилояти, Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Забайкале ўлкаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонасига + 7 (383) 246-04-85; 246-04-63, 246-04-64; 246-04-84 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Иркутск вилояти

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг