Тирик аёл ўзига 20 минг долларлик қабр тоши ўрнатди

Олам

image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги қабристонлардан бирида ғайриоддий ҳолат аниқланди. Жануби-ғарбий қабристонда сурат, исм ва туғилган сана ёзилган, аммо вафот санаси кўрсатилмаган қабр тоши ўрнатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда кеча, 26 февраль куни “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик ҳали ҳаёт бўлган аёл томонидан ўрнатилган. Мазкур ҳолатни Бишкек шаҳар кенгаши депутати Жанибек Асанбеков қабристонни текшириш чоғида пайқаган. 

Маълум қилинишича, пойтахтлик аёл қабр жойи ва ёдгорлик учун қарийб 20 минг доллар тўлаган. Шаҳар дафн маросими уйи вакиллари аёл тирик ва соғ-саломат эканини билдирган. У мунтазам равишда қабристонга бориб, қабр тошини парвариш қилади ва атрофини тозалаб туради.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар аёлни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, бу унинг шахсий қарори бўлиб, олдиндан ҳамма нарсани режалаштирган бўлиши мумкин. Баъзилар аёл ёлғиз бўлиши ёки яқинлари ёнидан жой тайёрлаб қўйган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дафн маросимлари учун жой танлаш ва бронь қилиш имконини берувчи янги рақамли хизмат – Orynai ишга туширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек аёл дафн маросими ёдгорлик қабр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made