Тинч океанида янги орол пайдо бўлди
Олам
−
27 сентябр 2022 19185 1 дақиқа
Тонга марказий ороллари яқинида Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида сув ости вулқонининг отилишидан сўнг янги орол пайдо бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
NASA’нинг Ер обсерваторияси маълумотларига кўра, 10 сентябрь куни ушбу сув остида қолган вулқонлардан бири отилиб, лава, буғ ва кулни сочган. Вулқон отилиши бошланганидан 11 соат ўтгач, сув юзасида янги орол пайдо бўлди.
Янги орол ҳажм жиҳатдан тез ўсиб борган. 14 сентябрда унинг майдони 4 минг квадрат метрни ташкил этган бўлса, 20 сентябрга келиб, орол 24 минг кв.м гача ўсган.
Live
Барчаси