TikTok Instagram'нинг янги функциясини кўчирди

Технология

image

Хитойнинг TikTok видеоплатформаси пуллик обуналарни синовдан ўтказиш бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “3DNews” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, компания платформада контентни монетизация қилиш учун янги хусусият устида ишлаётганини тасдиқлаган, бироқ бу функция ҳақида тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган. 

“TikTok  платформа фойдаланувчиларига ўз контентига обуна бўлиш учун тўлов олишига рухсат бериш ғоясини синаб кўрмоқда", дейди компания вакили. 

Айтиш жоизки, у синов қандай ўтказилаётгани ёки пуллик обуналар қандай амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортган. Шунингдек, TikTok қачон  барча фойдаланувчиларга янги функциядан фойдаланиш имкониятини бериши ҳам ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Instagram ижтимоий тармоғи блогерлар ўз контентини янада самаралироқ монетизация қилиши учун пуллик обуналарни яратиш имкониятини тақдим этишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг