Instagram пуллик обунани жорий қилади
Технология
−
20 Январь 2022
6470Instagram ижтимоий тармоғи блогерлар ўз контентини янада самаралироқ монетизация қилиши учун пулли обуналарни яратиш имкониятини тақдим этади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ раҳбари Адам Моссери маълум қилди.
“Жорий ҳафтада биз контент эгалари яхшироқ пул ишлаши учун Instagram’да илк обуна бўлиш версиясини йўлга қўйяпмиз”, дейди Моссери.
Қайд этилишича, янги функция ёрдамида блогерлар аудиториясини бўлиши ва фақат уларга обуна бўлганлар учун жонли эфир, пост ва қисқа видеороликлар яратиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ пуллик обуначиларининг изоҳларини контент яратувчилар учун махсус белги билан ажратиб кўрсатади. Янги функция дастлаб АҚШда синовдан ўтказилади.
Маълумот ўрнида, Instagram 2012 йилдан буён Facebook компаниясига тегишли. Жорий йилнинг 28 октябрь куни эса Марк Цукерберг Facebook Connect 2021 онлайн тақдимотида Facebook номини Meta’га ўзгартирганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15