Тиббиёт, халқ таълими миллиардлаб пулларимизни ўғирлаяпти – Мирзиёев
Жамият
−
24 Апрель 2022
29934Ўзбекистонда коррупция жуда кучли. Тиббиёт, халқ таълими соҳалари ажратилган миллиард-миллиард пулларни ўғирлаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўз очди.
Видеоселекторда Шавкат Мирзиёев порахўрлик кўпайиб кетгани сабаб ҳудуд раҳбаларини қатъий огоҳлантирган.
"Уч ой бўлмасдан пора оладиган ҳоким ёрдамчисини ким қўйган. Барча туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакилларини қатъий огоҳлантирмоқчиман. Одамларни сарсон-саргардон қилиб, уларнинг қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда жой йўқ. Порахўрлик билан шуғулланяптими, уларнинг ҳаммасини қонун доирасида жазолаш керак”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент давлат бюджетидан берилаётган пуллар жойига етиб бормаётганига тўхталган.
“Пулларни тарқатяпмиз, жойига етиб бормаяпти. Бош прокурорга топшириқ бердим. Мана, таҳлил қилибди. Кўрдик, қайси соҳаларда коррупция кучли эканини — тиббиёт, халқ таълими берган миллиард-миллард пулларимизни ўғирлаяпти. Ўша "районнинг" раҳбарлари борми ёки йўқми, деган савол мени қийнайди", дейди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси