Курс UZS

USD

12 935.68

-7.71

EUR

14 164.57

56.27

RUB

158.80

5.1

Тезликни белгиланганидан 60 км/соатга оширганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Жамият

image

Ўзбекистонда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши  5 625 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади. Бу 20 февраль куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун билан белгиланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 128-3-модданинг иккинчи – олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи – бешинчи қисмлар билан алмаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. 

Унга кўра, тезликни оширганлик учун жарималар қуйидагича бўлди:

Расман: маст ҳолда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилади north_east

Расман: маст ҳолда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилади

  • Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши  – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида (1 875 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
  • тезликни соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши – БҲМнинг 9 баравари миқдорида (3 375 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
  • тезликни соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши – БҲМнинг 15 баробари миқдорида (5 625 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунга кўра, ушбу модданинг биринчи – тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Маълумот учун, олдин ҳам тезликни оширганлик учун жарима қуйидагича эди: Тезлик (+20 км/соат): 375 000; Тезлик (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм; Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм. Бироқ 60+ км/соат тезлик учун алоҳида жарима йўқ эди

Эслатиб ўтамиз, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ушбу шахс жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл ҳаракати қоидалари тезлик транспорт воситаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг