Рамзан Қодировнинг соғлиги билан боғлиқ ҳақиқат очиқланди
Олам
−
03 Октябрь 2019
12349Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиги ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган. Чеченистон Соғлиқни сақлаш вазири Элхан Сулаймоновнинг айтишича, республика раҳбари Рамзан Қодиров мавсумий ўткир респираторли инфекциялар туфайли ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Бу ҳақда вазир ўзининг Instagram`даги саҳифасида ёзди.
Сулаймоновнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбарининг соғлиғи ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
"Дарҳақиқат, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Aхматович Қодиров мавсумий AРИ касаллиги туфайли ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Бу ҳар қандай соғлом организм учун мавсумий иқлим ўзгариши сабабли мутлақо нормал ҳолат ”, деди у.
Сулаймоновнинг таъкидлашича, ҳозирда республика раҳбари соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмайди. Қодиров "гриппга қарши банал даволашни олади".
Вазир шунингдек, Қодиров яқин кунларда ўз вазифасини бажаришга киришишини айтди.
LiveБарчаси