Тошкентда нималар бўляпти?
Жамият
−
15 Август 2019
30593QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Grand Mir” меҳмонхонаси олдида Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари иш олиб боряпти.
Ички ишлар ходимларининг айтишича, номаълум шахс дўконнинг олдига қоғоз қути ташлаб кетган. Уни ичида нима борлиги ҳозирча маълум эмас. Меҳмонхона қаршисидаги айлана йўл олдига сапёрлар ҳам келтирилган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ҳам етиб келган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот мавжуд эмас.